Италия А серияси матбуот хизмати "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовни табриклади.
"А серияда тарих яратилди. Элдор Шомуродов бизнинг чемпионатимизда гол урган илк ўзбекистонлик футболчи", — дея ёзди чемпионатнинг Твиттердаги саҳифаси.
Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг 9-тури доирасида бўлиб ўтган "Парма"га қарши ўйинда Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилди.