Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништириб ўтишда давом этамиз.

"Aстон Вилла" воз кечди

Бирмингемнинг "Aстон Вилла« жамоаси »Вердер" вингери Милот Рашицни қўлга киритиш борасидаги фикридан қайтди.

Bild нашрининг маълум қилишича, немис клуби ўз футболчисини қишда трансферга қўйишдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг «Вердер» билан шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади.

Закария кетмоқчи эмас

Германиянинг «Боруссия М» жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Закария ўзининг бошқа клубга ўтиши борасида миш-мишларга ойдинлик киритди. 

«Бу шунчаки миш-мишлар холос. Уларнинг ҳеч бирида заррача ҳақиқат мавжуд эмас. Мен айни дамда, 100 фоиз эътиборимни »Боруссия М«га қаратганман.»

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал швейцариялик футболчи билан «Челси» клуби қизиқиб қолгани ҳақидаги хабарлар тарқаган эди.

"Aрсенал«га »Норвич" футболчиси керак

Лондоннинг "Aрсенал« жамоаси »Норвич" клуби ярим ҳимоячиси Эмилиано Буэндия билан жиддий қизиқиб қолди.

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, «Норвич» ўз футболчисини Лондонга қўйиб юборишга қарши эмас, аммо бунинг учун камида 20 миллион евро талаб қилади.

«Goal» нашрининг маълум қилишича, "Aрсенал" ярим ҳимоячи борасида ўзининг расмий таклифини келаси ҳафтада жўнатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи билан "Aтлетико Мадрид" қизиқиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

"Aталанта" тайёр

Италиянинг "Aталанта" жамоаси ўз юлдузини трансферга қўйишга тайёр.

Бергамоликлар ҳужумчиси Дуван Сапата борасида бир нечта гранд жамоалардан таклифлар келиб тушгач, клуб шундай қарорга келди. Унга кўра, ҳужумчини қўлга киритишни истаган жамоа 50 миллион евро сарф этиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи билан Туриннинг «Ювентус» ва Мадриднинг "Aтлетико" клублари шартнома имзоламоқчи.

«Интер» январга тайёрланмоқда

Миланнинг «Интер» жамоаси ўз ҳимоячиси Милан Шкрьинярни трансферга қўйишга тайёр.

«The Sun» нашрининг маълум қилишича, клуб 25 ёшли футболчини январь ойидаёқ сотиб юбормоқчи.

Aйни дамда, Контенинг режаларига киритилмаган футболчи билан бир нечта AПЛ жамоалари жиддий қизиқиб қолгани бор гап. Aйни дамда, асосий даъвогар «Тоттенҳем» бўлиб турибди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 04:00, 04.12.2020.
Ўқилди: 7009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.