Кириш Регистрация

Бокс. Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Фаолиятини профессионал рингда давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (9-1, 5 КО) 5 декабрь, якшанба куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада Фазлиддинга келиб чиқиши Арманистондан бўлган Манук Диланян (11-5, 4 КО) рақиблик қилди.

Фазлиддин баҳсни ишонч билан бошлади ва учинчи раунд сўнгида Диланянни нокдаун ҳолатига туширди. Кейинги икки раундда Ғоибназаров темпни бироз туширди, бироқ вазиятни назорат қилди.

Сўнгги уч раунд ўзбекистонлик боксчининг фаоллиги остида ўтди. Шу тариқа жанг тўлиқ — 8 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Фазлиддиннинг ғалабасини қайд этди.

Киритилди: 20:42, 05.12.2020.
Ўқилди: 6183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.