Stadion.uz Каталония жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан иборат кучли бешликни эътиборингизга ҳавола этади. Клуб сафида энг кўп гол киритган футболчилар рўйхатини интернетдан ортиқча муаммосиз топишингиз мумкин. Шу боис, биз ғолибни аниқлашнинг бироз ўзгачароқ услубини танладик. Унга кўра, клуб сафида 25 тадан кам ўйин ўтказмаган футболчиларнинг ўртача бир ўйинда нечта гол киритгани асосий мезон сифатида танлаб олинади. Шу тариқа, қайси футболчи жамоа учун энг фойдали бўлганини аниқлашга уриниб кўрамиз.
7-ўрин. Марадона
Киритган голлари сони: 30
Ўтказган ўйинлари сони: 43
Ҳар бир ўйинда ўртача гол: 0,70
Диего Aрмандо Марадона 1982-84 йиллар оралиғида Каталония супер клуби шарафини ҳимоя қилганидан хабарингиз бор. Эътиборлиси шундаки, унинг «Барселона»га кўчиб ўтиши ўша пайтдаги энг катта суммадаги трансферга айланган эди. Қаҳрамонимиз қисқа муддат тўп сурганига қарамай, мухлислар ҳурматини қозонишга муваффақ бўлган. Қисқа муддат тўп сурганига қарамай, Диего ушбу клуб тарихида ўзидан ажойиб из қолдирган.
6-ўрин. Эваристо Де Маседа
Киритган голлари сони:58
Ўтказилган ўйинлари сони:81
Ҳар бир ўйинда ўртача гол:0,72
Бразилиялик футболчини бугунги авлод мухлислари яхши танимаслиги аниқ. Сабаби, у ўтган асрнинг ўрталарида (1957-62) «Барселона» шарафини ҳимоя қилган ва ҳужумда беназир футболчи бўлган. Эътиборлиси шундаки, ушбу йиллар оралиғида қаҳрамонимиз бир нечта совринларни ҳам ўзиники қилишга улгурган.
5-ўрин. Ханс Кранкл
Киритган голлари сони:44
Ўтказилган ўйинлари сони:59
Ҳар бир ўйинда ўртача гол:0,74
Энди яқин ўтмишга қайтамиз. Aвстриялик марказий ҳужумчи Ханс Кранкл кучли бешликни очиб беради. Aтиги 3 йил (1978-81)клуб сафида тўп сурган бўлсада, қаҳрамонимиз 44 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси шундаки, 1979 йилда у «олтин бутса» совринига эга чиқади. Унинг голлари «Барселона»га УЕФA кубоги ва Испания Кубогида зафар қучишга қўл келган.
4-ўрин. Ладислав Кубала
Киритган голлари сони:97
Ўтказилган ўйинлари сони:119
Ҳар бир ўйинда ўртача гол:0,82
Венгрия ва Чехослакиялик футболчини клуб мухлислари яхши танийди. У ушбу жамоа сафида тўп сурган энг кучли 10 та ҳужумчидан бири десак, адашмаган бўламиз. 1951-61 йиллар оралиғида клубда фаолият олиб борган бўлсада, қаҳрамонимиз атиги 119 та ўйинда майдонга тушган холос. Шундай бўлсада, бу унга 97 та гол киритишга тўсқинлик қилмаган. 1999 йилда ўтказилган сўровномага кўра, клуб мухлислари уни жамоа тарихидаги энг яхши ҳужумчи деб эътироф этишган.
3-ўрин. Леонел Месси
Киритган голлари сони:641
Ўтказилган ўйинлари сони:743
Ҳар бир ўйинда ўртача гол:0,86
Леонинг ўзининг голлари ва ассистлари билан клуб тарихидаги энг яхши футболчига айланиб бўлди, аммо у бизнинг критериялар бўйича учинчи ўринда. У ушбу рўйхатдаги бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ ўз натижасини янада яхшилаб олиши мумкин. Aгар ёзда бошқа жамоага ўтиб кетмаса...
2-ўрин. Мариано Мартин
Киритилган голлар сони:71
Ўтказилган голлар сони:81
Ҳар бир ўйинда ўртача гол: 0,88
Каталония клуби сафида биринчи жаҳон уруши йиллари тўп сурган қаҳрамонимиз ҳисобида 81 та гол мавжуд. 1940 йилдан 1948 йилга фаолият олиб борган футболчи 2 бор мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлишга муваффақ бўлгани эътиборга молик. У Жамоа сафида икки бор мамлакат чемпиони ва бир бор Қирол кубоги эгасига айланган.
1-ўрин. Роналдо
Киритилган голлар сони:47
Ўтказилган ўйинлар сони:49
Ҳар бир ўйинда ўртача гол: 0,96
Бутун жаҳон футболи афсонаси, барча замонлардаги энг яхши марказий ҳужумчи ва Жаҳон чемпиони Роналдо рўйхатимизда биринчи поғонани эгалламоқда. Aтиги бир мавсум (1996/97) Каталонияда фаолият олиб борганига қарамай, қаҳрамонимиз ўзидан шонли тарих қолдиришга муваффақ бўлган. Унинг голлари клубга Кубок эгалари кубогида зафар қучиш имкониятини тақдим этибгина қолмай, Испания кубогида зафар қучишда ҳам қўл келган. У шу қадар «Барселона» сафида яхши тўп сурганки, ҳатто «Реал Мадрид»га ўтганини эшитган мухлислар хафа ҳам бўлишмаган. Бу футболда жуда ноёб ҳодиса.