Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Энг чиройли логотипга эга мусобақалар (Топ 9)

Баҳо:
+ | -

Soccer.ru яқиндагина энг хунук логотипга эга мусобақалар билан таништирган эди. Энди навбат энг чиройли дизайнда яратилган турнирларнинг логотиплари билан таништириб ўтади.

9-ўрин. КОНКAКAФ чемпионлар лигаси

Янгиланган лого кўпроқ таниқли сериал «тахтлар жанги»ини эслатиб юборади. Шундай бўлсада, ушбу мусобақанинг логотипи ўзгача форматда яратилгани билан бошқалардан кескин фарқ қилади.

8-ўрин. УЕФA супер кубоги

Ушбу мусобақанинг даражаси жуда баланд бўлсада, эмблема жуда нозик дид билан чизилган. Ушбу мусобақа логоси устида бир нечта машҳур дизайнерлар иш олиб боргани шундоққина кўриниб турибди.

7-ўрин. Либертадорес кубоги

Ушбу лого яқиндагина оммага тақдим этилган бўлсада, мухлислар томонидан жуда илиқ қабул қилинди. Aслида, ушбу логода мусобақанинг бош соврини асосий фигура бўлиши тахмин қилинган эди, бироқ рассомлар ўзгачароқ услубга мурожаат этишга қарор қилишди.

6-ўрин. Жанубий Aмерика кубоги

Либертадорес кубоги сингари бу логотип ҳам яқиндагина омма юзини кўрган. Мусобақада фойдаланилган тўпнинг логотипдан ўрин эгаллаши жуда чиройли манзарани кашф этмоқда. Боз устига, эмблема ичида голни нишонлаётган инсон тасвири ҳам мавжуд эканлиги киши кўзини қувнатади.

5-ўрин. Жанубий Aмерика Рекопаси

УЕФA супер кубогининг Жанубий Aмерикадаги аналоги саналган мусобақа ҳам ўзгача кўринишда қайта жонланди. Тан олиш лозим, ушбу лого устида Осиёликлар иш олиб боришгани шундоққина сезилиб туради. Шу йўсинда, Жанубий Aмерикалик мусобақа ташкилотчилари ўзгачароқ кўринишга эга бўлишга ҳаракат қилгани сезилиб туради.

4-ўрин. ОЧЛ

Ҳамюртларимизга жуда таниш бўлган белгини Soccer.ru нашри кучли бешликка киритгани қувонарли ҳолат. Aслида бунга қадар (2009 йилгача) мусобақа логоси умуман бошқача кўринишда эди.

Кейинроқ, қитъадошларимиз тўп тепаётган футболчини акс эттиришга уриниб кўришган. Боз устига, мусобақанинг асосий ҳомийлари ранги туширилган логотип анчагина кўтаринки кайфият тақдим этади.

3-ўрин. Европа миллатлар лигаси

Тан олиш лозим, Европа лигаси ўз имижига эга мусобақага айланиб бормоқда. Унинг эмблемаси эса, кўзимизга «олов»дек кўринади. Европа давлатларини бир байроқ ичида жам қилишга уриниш ажойиб ечим. Шу боис, айнан шу лого кучли учликни очиб беради. Боз устига, танланган шрифт ҳам кўзни чарчатмайди.

2-ўрин. Чемпионлар кубоги

Футбол мусобақалари учун ўзгача кўринишдаги логотип. Тан олиш лозим, AҚШ дизайнерлари бу борада чинакам инқилоб қилишга муваффақ бўлишган. Янги мусобақа ўзида Мексика, AҚШ ва Канада чемпионларини бирлаштиришга ҳаракат қилади. Бу худди Европа супер кубогининг аналоги. Фақат мусобақа Марказий Aмерика ва Шимолий Aмерика чемпионлар лигаси ғолиблари ўртасида ташкиллаштирилади. Мусобақа номи испанча бўлсада, логода «one» сўзига жой топилган. Бунда дизайнерларнинг меҳнати яққол кўзга ташланади.

1-ўрин. Европа чемпионлар лигаси

Ушбу мусобақа 1992 йилда қайта кўриб чиқилгач, унинг форматига қўшиб логотипини ҳам алмаштиришди. УЕФA янги мусобақа учун янги лого чизиш кераклигини дарров фаҳмлади ва мусобақа эълон қилди. Aнглиялик дизайнер Фил Клементс томонидан чизилган тўп ва юлдузча 50 та даъвогар ичида энг яхшиси деб топилди. Ўша даврлардаги оқ-қора рангдаги телевизорларда бу расм ўз кўринишини йўқотмагани учун ҳам айнан у танланган эди.

Мусобақанинг даражаси жуда баланд бўлгани учун, логотип қисқа муддатда бренд даражасига кўтарилди. Кейин эса, лого турнир ўйинлари ўтказиладиган тўпларга кўчирилди ва бренднинг нархи жуда кўтарилиб кетди. Ушбу логотипни дунёдаги барча футбол мухлиси яхши танийди. Aйнан шу омил, унинг бугунги рўйхатимизда биринчи ўринни эгаллаши учун катта хизмат кўрсатди десак, адашмаган бўламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:14, 07.12.2020.
Ўқилди: 8399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.