Португалиянинг "Бенфика" клуби ҳужумчиси Дарвин Нуньес Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Sport.es порталининг тарқатган маълумотига қараганда, каталонияликлар ўз скаутларини 21 ёшли футболчининг ўйинларини кузатиш учун Португалияга жўнатиб юборди.
Португалия чемпионатининг 9-тур доирасида бўлиб ўтган лиссабонликларнинг "Пасуш де Феррейра" жамоасига қарши учрашувига "кўк-анорранглилар" спорт диреткори Рамон Планес ташриф буюрган.
Қайд этилишича, ушбу трансфер қишда эмас, балки келаси йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Нуьнесни Гвардиола Агуэрога муносиб ўринбосар сифатида кўраётганди.