Лондоннинг «Арсенал» клуби «Реал» вингери Винисиус Жуниор трансфери учун йирик таклиф тайёрламоқда.
El Desmarque нашрининг хабар беришича, агар бразилиялик футболчи жамоага қўшилишга розилик берса, «тўпчилар» трансфер суммасини 150 миллион еврогача оширишга тайёр.
Шунингдек, манбага кўра, «Арсенал» Винисиусга йилига 30 миллион евро маош таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Хабар қилинишича, айнан шундай маош миқдорини футболчининг ўзи ҳам хоҳламоқда. У бу борада «Реал»даги жамоадоши Килиан Мбаппенинг молиявий шартларини ўзи учун мезон сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ Англия Премьер-лигасининг бошқа клублари ҳам украиналик вингер Михаил Мудрикни ўз сафида кўришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.













