Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «ПСЖ» «Истанбул»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, гуруҳ ғолибига айланди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигаси "H" гуруҳидан ўрин олган «Пари Сен-Жермен» ва «Истанбул» жамоалари ўртасидаги кечаги тўхтаб қолган ўйин бугун 14-дақиқадан бошлаб давом эттирилди.

Парижликлар тез орада Неймарнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Кўп ўтмасдан бразилиялик футболчининг ўзи фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлим тугаш арафасида туркияликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Килиан Мбаппе ундан самарали фойдаланди.

Иккинчи бўлимда Неймар ва Мбаппе яна биттадан гол муаллифига айланишган бўлса, "Истанбул" битта жавоб тўпини киритди.

Шу тариқа, "ПСЖ" ўз очколарини 12тага етказиб, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритди.

Европа чемпионлар лигаси, "H" гуруҳи, 6-тур
ПСЖ Франция – Истанбул Туркия 5:1 (3:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 21 Неймар, 2:0 – 37 Неймар, 3:0 – 42, пенальти Мбаппе, 4:0 – 50 Неймар, 4:1 – 57 Топал, 5:1 – 62 Мбаппе.
ПСЖ – Навас, Кимпембе (Диалло, 80), Флоренци (Пембеле, 80), Маркиньос (Керер, 67), Баккер, Рафинья (Ди Мария, 46), Данилу Перейра, Верратти (Гуйе, 80), Паредес, Мбаппе, Неймар.
Истанбул – Гюнок, Карлуш Понк, Калдырым (Болинголи-Мбомбо, 68), Рафаэл (Жулиано, 68), Қахвежи, Топал, Текдемир (Шадли, 89), Озджан, Тюрюч, Кривелли (Ба, 68), Гульбрандсен (Каплан, 80).
Огоҳлантиришлар: Текдемир (10), Рафаэл (12), Гюнок (42), Кривелли (63), Пембеле (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:36, 10.12.2020.
Ўқилди: 3327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик