Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия

Буффон футболни тугатгач нима қилмоқчи эканлигини биласизми? Бу сизни ҳайратда қолдириши аниқ!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz мактабни «Ювентус» жамоаси афсонаси Жижи Буффонга оид қизиқ бир тарихни ошкор қилади.

Яқиндагина 42 ёшли Буффон Турин супер клуби билан ўртадаги шартномани яна бир йилга узайтирганидан хабарингиз бор. Эндиликда, биз яна бир мавсум давомида дарвозабоннинг ўйинларидан завқ олишимиз мумкин.

Қаҳрамонимиз ўзининг инстаграм саҳифасида олиб борган жонли эфири чоғида қизиқ бир маълумотни ошкор қилди.

«Мен футболни тарк этишим билан, таътил оламан. Мен ўзимга ва оиламга вақт ажратмоқчиман. Шунингдек, юқори мактабда қолиб кетган 5 йилги ўқишимни тамомлаб қўяман. Ота-онам 30 йилдан бери шу камчиликни тўлдиришим кераклиги ҳақида айтиб келишмоқда.»

Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз мактабни битирганлиги ҳақида шаҳодатномани ҳали олганича йўқ. Гап шундаки, футбол машғулотларига берилиб кетгач, у мактабни тўлиқ тамомлай олгани йўқ. Бор эътиборини спортга қаратган Буффон қачонлардир бу ишни якунлаб қўйиши кераклигини билар эди, бироқ бу қадар катта танаффусдан сўнг яна мактабга қайтиш жуда ғалати бўлиши аниқ. Футболчи бу иши учун жуда ҳам уялишини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Унинг ота-онаси эса, қанча қистовга олган бўлсада Жижи мактабни тамомлаш борасида Эътиборсизликка йўл қўйди.

Қаҳрамонимизнинг ота-онаси спортга бефарқ бўлмаган шахслар саналади. Унинг отаси - профессионал тарзда оғир атлетика билан шуғулланган бўлса, онаси ядро улоқтириш бўйича Италия чемпионлигини қўлга киритган. Бундай оиланинг фарзанди бўла туриб мактабни тамомламаслик бироз ғалати албатта. Шу боис, футболчи ота-онасининг олдида хижолатда эканлиги бир неча бор таъкидлаб ўтган.

"Aгар футболни танламаганимда, албатта жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлган бўлар эдим. Худди ота-онам сингари спорт сирларини болаларга ўргатишдан завқ оламан."

21-аср бошида футболчи сал қолса қамалиб кетиши мумкин эди. Унинг ота-онаси бежизга мактабни тамомлаши ҳақида Жижига босим ўтказмагани аён бўлди. Гап шундаки, қаҳрамонимиз 1997 йилда Пармадаги университетнинг юридик ишлар бўйича очилган факультетига ўқишга киради. Ўқишга кириш учун эса, Буффон сохталаштирилган мактаб шаҳодатномасини тақдим этади. Унинг ўқишга кирганидан хабар топган мактаб раҳбалари дарров футболчини судга беради.

Кейинроқ маълум бўлишича, Жижи бу дипломни Aнтонио Манери мактабида олгани маълум бўлади. Тергов-суриштирув ишлари чоғида эса, Жижи ўша мактабда ҳатто рўйхатдан ҳам ўтмагани маълум бўлди. Оқибатда, футболчини 3-5 йилгача бўлган қамоқ жазоси кутаётган эди. Вазият бу қадар жиддийлашиб кетганидан хавотирга тушган футболчи, дарров омма олдида кечирим сўради ва каттагина жарима тўлади.

«Тўғриси, ота-онам доимо мактабни битириб қўйишим кераклиги ҳақида айтишганида, хафа бўлар эдим. Профессионал футболчи учун бу ҳеч қандай аҳамият касб этмайди деб ўйлаган эдим. Бугун уларнинг қанчалар тўғри маслаҳат беришганини чуқур ҳис этдим.»

Мана энди 42 ёшли Буффон футболдан сўнг албатта ўқишни тамомлаб қўйиши ҳақида маълум қилди. Бу сафар у ҳаммаси ҳақиқатдан бўлиб ўтишига сўз берди. Бунинг учун эса, у аввал футболни тамомлаши керак. Катта эҳтимол билан, қаҳрамонимиз режасида футбол билан хайрлашиш йўққа ўхшайди. Унинг сўнгги интервьюсига эътибор қаратинг:

"Менинг ичимда қандайдир олов борга ўхшайди. Мен ўзимни майдонда жуда яхши ҳис этяпман. Шу боис, ўйнашда давом этяпман. Доимо нимадир ўрганишни ва ўзимни янада кучлироқ бўлишимни истайман. Aфсуски, сўнгги 12 йил фаолиятим давомида асосан мағлубиятлар ҳақида бош қотиришимга тўғри келди. Мен ғалабадан лаззат олмадим, асосан мағлубиятлардан эзилдим. Бу ғалаба қозонишга ўрганиб қолган инсон учун одатий хол. Aгар мен мағлубиятларни қабул қилишни ўрганмасам, ҳеч қачон футболдан кета олмаслигим мумкин. Мана шундан қўрқаман."

Нима бўлган тақдирда ҳам, Буффон айни дамда деярли 4 та ўн йилликни кўрган ягона футболчи бўлиб турибди. Унинг имкониятлари бобида ҳеч кимда шубҳа йўқ. Балки, қаҳрамонимиз азалий орзуси Европа Чемпионлар Лигасидаги ғалабани кутаётгандир. Яна ким билади дейсиз. Шундай бўлсада, биз унинг футболда кўпроқ қолишига сира қарши эмасмиз. Сабаби, у сингари мега юлдузлар ҳар куни ҳам футболга кириб келавермайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:24, 12.12.2020.
Ўқилди: 11003 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.