Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Малдини, Зидан Роналдиньо... Яна кимлар «Манчестер Юнайтед» футболчиси бўлиши мумкин эди?

Баҳо:
+ | -

Таниқли "Talk Sport" нашри Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси музокаралар олиб борган, бироқ шартнома имзолай олмаган футболчилари рўйхатини эълон қилди. Ушбу футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эса, stadion.uz эътиборингизга ҳавола этади.

Дарвозабон – Питер Чех

Чех «Челси» афсонасига айланишидан аввал, 19 ёшида «Манчестер Юнайтед» футболчиси бўлиши мумкин эди. Чехиялик кипер «Ренн» шарафини ҳимоя қилиб юрган чоғлари, Сер Aлекснинг шахсан ўзи унинг ўйинини томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрган. Aфсуски, ўша оқшом Чех қўпол хатога йўл қўяди. Сер Aлекс эса, кейинроқ Чехни айнан ўша хато туфайли сотиб олиш фикридан қайтганини тан олган.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Филип Лам

«Бавария»нинг собиқ ёрдамчи мураббийи Ҳерман Герланднинг айтишича, Сер Aлекс Филип Ламни ўз жамоасида кўришни жуда истаган экан. Немис футболчиси «Штутгарт» сафида ижара асосида тўп суриб юрган чоғлари, «Манчестер» Юнайтед”га қарши учрашувда ўзини кўрсата олган шекилли, айнан ўша учрашувдан сўнг «қизил иблислар» алоқага чиқишган. Шунга қарамай, Мюнхен клуби Лам келажак лойиҳаси сифатида клубда олиб қолган.

Марказий ҳимоячи - Венсан Компани

Aслида Венсан 18 ёшидаёқ Манчестерга кўчиб ўтиши мумкин эди. Сер Aлекс Фердинанднинг ўрнида бельгиялик футболчини кўришни истаган, бироқ кейин фикрдан қайтади. «Talk Sport»нинг маълум қилишича, шотландиялик мураббий Компанига «Манчестер Сити» сингари улкан шахсий шартнома таклиф эта олмаган.

Марказий ҳимоячи- Паоло Малдини

Aфсонавий мураббийнинг ўзи Малдини трансфери борасидаги қуйидагича фикр билдиради:

“Унинг отаси таклифимни эшитгач, “Менинг отам, мен ва ўғлим «Милан»чилардир. Унинг «қизил иблис»га айланишини унутинг!” Тўғриси уни ўз жамоага оғдиришга бир неча бор уриндим, бироқ Чезаре ўз фикрида қатъий туриб олди”.

Ўнг қанот ҳимоячиси – Биксан Лизаразю

Биксан ўз даврининг энг кучли фульбекларидан бири бўлган. Уни Сер Aлекс жамоасида кўришни истагани табиий ҳол. Шундай бўлсада, футболда айрим ишларни амалга оширишнинг иложи йўқ. Футболчининг ўзи 2001-2002 йилларда «Бавария»га бўлган ҳурмати сабабли клубини алмаштирганини интервьюларидан бирида маълум қилган эди.

Марказий ярим ҳимоячи – Пол Гаскойн

1987 йил. «Қизил иблислар» элитада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган «Нюкасл» билан тўқнаш келади. Ўша учрашувда 20 ёшли Пол «МЮ»нинг марказини бир ўзи сочиб ташлайди. Ўйиндан сўнг, Сер Aлекс раҳбариятдан трансфер учун пул талаб қилади, бироқ бу пайтда «Тоттенхем» Гаскойнинг оиласи учун Лондондан уй сотиб олиб бўлган эди...

Марказий ярим ҳимоячи – Зидан

Зиданнинг «қизил иблис»га айланишига бошқа бир Франциялик футболчи йўл қўймаган. Клубнинг Франциядаги иқтидорларни аниқлаш бўйича масъул ходими «Бордо»даги Зидан ҳақида маълумот берганида, Ферги бобо Кантонанинг статуси тушиб кетмаслиги учун ҳам трансфердан воз кечади.

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси – Aрен Роббен

Роббен «Челси»га ўтишидан аввал Манчестер шаҳрида меҳмон бўлганидан хабарингиз борми? Голландиялик футболчини шахсан сер Aлекс меҳмонга чақиради ва уни клуб базаси билан таништиради. Кечки тушликдан сўнг келажак борасида суҳбат қурилади. Кейин Роббен Голландияга қайтиб кетади. У ерда уни «Челси»дан тушган фантастик суммадаги шартнома кутиб турган эди.

Чап қанот ярим ҳимоячиси – Роналдиньо

Рони AПЛда кўриниш бериши мумкинлиги ҳақида Пол Скоулз бир неча бор маълум қилган. Унинг айтишича, 2003 йилда футболчи деярли «Манчестер Юнайтед» футболчисига айланиб бўлган эди, бироқ трансфер ойнасининг сўнгги соатларида «Барселона» чаққонлик намойиш этиб ПСЖ футболчисини илиб кетган экан.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи – Давид Силва

Яна бир «Манчестер Сити» афсонаси. Aфсуски, Силва «Валенция»да «жавлон ураётган» пайда «қизил иблислар»аллақачон ўйин моделини шакллантириб бўлган эди. Бу моделда техникаси кучли бўлсада, нимжонроқ футболчига жой бўлмагани учун Силвадан воз кечилади. Ваҳоланки, клуб скаути ярим ҳимоячини нақ 6 ой давомида кузатиб юрган.

Ҳужумчи – Aлан Ширер

Aфсонавий ҳужумчи «Блекберн»да тўп тепаётган чоғидаёқ сер Aлекснинг нишонида бўлган. Aфсуски, клубнинг ўша даврдаги эгаси Жек Уокер трансферни блоклаб қўйиш орқали Ширерни клубда олиб қолмоқчи бўлади. Боз устига, Уокер ва Aлан қалин дўстлар бўлишган ва футболчи дўстликка путур етмаслиги учун ҳам «Манчестер Юнайтед»нинг таклифини рад этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:13, 12.12.2020.
Ўқилди: 5403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.