"Интер" қишки трансфер вақтида 3 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда Италия матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "нерадзуррилар" биринчи бўлиб ярим ҳимоячи Кристиан Эриксенни сотиб юбормоқчи. Даниялик футболчи жамоа устози Антонио Конте билан келиша олмаяпти. Эриксен хизматига "Арсенал" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, миланликлар ярим ҳимоячилар Раджа Наингголан ва Матиас Весиноларни ҳам трансферга қўяди.