Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Элнур Абдураимов ва Баҳодир Жалолов 13 декабрь куни навбатдаги жангларни ўтказишади

Баҳо:
+ | -

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик икки спортчи Тошкент вақти билан 13 декабрь тонгида рингга кўтарилишади.

Енгил вазн (61,2 кг) тоифасида ҳаракат қилиб келаётган Элнур Абдураимов (5-0, 5 КО) ўзининг 6-жангини ўтказади. Мексикада ўтказиладиган жангда Элнурга 22 ёшли Абраҳам Олива (4-0, 3 КО) рақиблик қилади.

Мексикалик Олива ҳозирга қадар профессионал боксда 4 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 3 та жангда рақибларини нокаутга учратган.

Элнур эса ҳозирга қадар профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут орқали таслим қилган.

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (6-0, 6 КО) эса ўзининг 7-жангини ўтказади. Мексикада ташкил этиладиган бокс кечасида Баҳодирга мезбон спортчи Уилфредо Лил (10-17-3, 8 КО) рақиблик қилади.

Қайд этиш жоиз, Уилфредо Лил ҳозирга қадар профессионал боксда 30 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (8 та жанг рақибларини нокаутга учратган). 17 та жангда мағлуб бўлган (13 та жангда нокаутга учраган). 3 та жанги эса дуранг билан тугаган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги сўнгги жангини 2019 йил 10 апрелида Брендан Барреттга қарши ўтказиб, рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:14, 12.12.2020.
Ўқилди: 6071 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7438]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5226]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3218]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2918]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2889]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2186]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2150]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1456]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1336]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик