«Атлетико» Испания чемпионатининг 13-тури доирасида «Реал» майдонига сафар уюштириб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, жорий мавсумда Европанинг топ-5 чемпионатларида ҳали мағлубиятга учрамаган 4та клуб қолди. Улар – «Милан», «Ювентус», «Байер» ва «Вольфсбург».
«Милан» А серияда 8та ғалаба ва 2та дуранг қайд этган бўлса, «Ювентус» ҳисобида 5тадан ғалаба ва дуранг мавжуд. «Байер» Бундеслигада 6та учрашувда ғалаба қозониб, 4та баҳсда дуранг ўйнади. «Вольфсбург» ҳисобида 6та ғалаба ва 5та дуранг бор.