Англия чемпионатининг 12-тури доирасида навбатдаги иккита ўйин якунига етди.
«Лестер» ўз майдонида «Брайтон»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг ўзида Мэддисоннинг "дубли" ва Вардининг битта голи эвазига рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилишди. Мазкур голлар "тулкилар"нинг ғалабаси учун етарли бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг "Лестер" ўз очколарини 24тага етказиб, 3-поғонага кўтарилиб олди.
"Арсенал" эса АПЛда кетма-кет бешинчи ўйинда очко йўқотмоқда. Жамоа ўз уйида "Бёрнли"га имкониятни бой берди. Баҳснинг 58-дақиқасида Гранит Жака майдондан четлатилди. 73-дақиқада эса бурчакдан етказилган узатмани Обамеянг бош билан ўз дарвозасига буриб юборди.
"Канонирлар" қолган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қола олишмади.
Шу тариқа, "Бёрнли" ўз очколарини 9тага етказган бўлса, "Арсенал" 13 очко билан 15-ўринларда юрибди.
Англия чемпионати, 12-тур
Лестер – Брайтон 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 27 Мэддисон, 2:0 – 41 Варди, 3:0 – 44 Мэддисон.
Лестер – Шмейхель, Фукс, Эванс, Фофана, Джастин, Олбрайтон, Ндиди (Менди, 80), Мэддисон (Прат, 75), Тилеманс, Перес (Барнс, 62), Варди.
Брайтон – Райан, Уайт, Данк, Берн, Велтман, Гросс, Биссума (Мак Аллистер, 72), Марч, Жаҳонбахш (Альсате, 55), Уэлбек (Коннолли, 62), Мопе.
Огоҳлантиришлар: Фукс (22), Берн (72), Эванс (78).
Арсенал – Бёрнли 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 73, автогол Обамеянг.
Арсенал – Лено, Бельерин (Мэйтленд-Найлз, 74), Тирни, Холдинг, Габриэл, Жака, Сака, Эл-Ненни, Виллиан (Нкетиа, 82), Обамеянг, Ляказетт (Себальос, 60).
Бёрнли – Поуп, Ми, Лоутон, Тарковски, Тэйлор, Вествуд, Брэйди, Браунхилл, Макнил, Родригес (Барнс, 59), Вуд (Выдра, 70).
Огоҳлантиришлар: Брэйди (33), Бельерин (71), Эл-Ненни (73).
Четлатиш: Жака (58).