Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Ла лига. «Барселона» қийин ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 13-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Баҳс давомида ташаббус ва ҳудудий устунлик "кўк-анорранглилар" томонида бўлди. Каталонияликлар рақиб дарвозаси томон 24 марта зарба беришди. Учрашувнинг 76-дақиқасида йўлланган 22-зарба голга айланди. Меҳмонлар ўйинчиси майдон марказида тўпни йўқотиши оқибатида "Барса" тезкор ҳужум ташкил қилди. Де Йонг томонидан берилган узатма натижасида Месси дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва кучли зарба билан ҳисобни очди.

Ўйин сўнгида "Леванте" ҳисобни тенглаштириши мумкин. Олис масофадан йўлланган зарбани тер Штеген қайтариб, ғалабани сақлаб қолди.

"Барселона" мазкур ғалаба туфайли ўз очколарини 17тага етказиб, жадвалда 8-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 13-тур
Барселона – Леванте 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 76 Месси.
Барселона – тер Стеген, Араухо, Лангле, Дест, Альба, Коутиньо (Тринкау, 70), де Йонг, Бускетс (Педри, 58), Брэйтуэйт, Гризманн (Умтити, 89), Месси.
Леванте – Фернандес, Клерк, Постиго, Коке (Мирамон, 68), Везу, Мальса, Мелеро (Леон, 82), Вукчевич (Радоя, 68), Де Фрутос (Сон, 82), Рохер Марти (Моралес, 68), Дани Гомес.
Огоҳлантиришлар: Вукчевич (42), де Йонг (49), Брэйтуэйт (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:57, 14.12.2020.
Ўқилди: 5134 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.