Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Лига 1. «Лион» Парижда «ПСЖ»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 14-тури доирасида «ПСЖ» ўз уйида «Лион»ни қабул қилиб, имкониятни бой берди.

Биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида меҳмонлар Кимпембенинг хатосидан сўнг ҳисобни очишди. Гол муаллифи — Кадевере. Биринчи бўлим сўнгида "Лион" посбонининг маҳорати эвазига тўп дарвозадан ўрин олмади.

Иккинчи бўлимда эса тўп назорати "ПСЖ" томонида бўлса-да, меҳмонлар 2та хавфли вазият яратишди. Кейлор Навас жамоасини ушбу вазиятларда голдан қутқарди. Аммо "Пари Сен-Жермен" мағлубиятдан қутула олмади.

"Лион" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 29тага етказиб, "ПСЖ"ни 3-ўринга тушириб юборди. "Лилль" ҳисобида ҳам 29 очко мавжуд.

Франция чемпионати, 14-тур
ПСЖ – Лион 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 35 Кадевере.
ПСЖ – Навас, Баккер, Диалло (Керер, 29), Кимпембе, Флоренци, Данилу Перейра, Паредес (Эррера, 64), Верратти (Гуйе, 65), Ди Мария (Мбаппе, 65), Кин (Рафинья, 73), Неймар.
Лион – Антони Лопеш, Марсело, Денайер, Дюбуа (Де Шильо, 65), Лукас Пакета (Какре, 88), Тиаго Мендес, Ауар (Бруно Гимараэс, 78), Корне, Кадевере (Диоманде, 77), Депай (Дембеле, 78), Токо-Экамби.
Огоҳлантиришлар: Дюбуа (38), Керер (46), Паредес (56), Неймар (71), Кимпембе (90).
Четлатиш: Тиаго Мендес (90+9).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:16, 14.12.2020.
Ўқилди: 4037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.