"Челси" бош мураббийи мураббийи Френк Лэмпард "Вест Бромвич"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрини билдирди.
"Бу оддий, биз етарлича ўйнамадик. бугунги рақибимиз кучли, аммо унинг асосий қуроли айнан қарши ҳужум эканини яхши билардик.
Улар учрашув давомида уюшқоқлик билан ҳимояланишди ва олдинда юқори тезликда ҳаракат қилишди. Футболчиларимиз бу ҳақда ўйиндан олдин билишган ва ўйин давомида буни кўришган. Рақибга ўзининг кучли томонларидан фойдаланишга рухсат бериш мағлубиятга олиб келиши мумкин. Биз «бўрилар»га қарши ҳужумларни ташкил этиш имкониятини бердик ва бунинг учун жазоландик. Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда ўйин натижасини ҳал қилиш учун барча имкониятларга эга эдик...
Ютқазганимиздан хафаман. Биз энг яхши футбол ўйнамадик, аммо шу билан бирга ўйинни назорат қилдик.
Ҳамма нарсани назорат қиляпмиз, деб ўйлардим, аммо кейин рақибнинг ўйинга қайтишига имкон бердик. Биз бу лаҳзани қўлдан бой бердик, уларга бир нечта қарши ҳужумларни амалга оширишга имкон бердик ва якунда ютқаздик. Мен шубҳасиз хафаман", — деди Лэмпард.