«Реал» ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини А серияда давом эттириши мумкин. "Calciomercato" тарқатган хабарга кўра, 28 ёшли футболчига «Ювентус» ва «Милан» клублари қизиқиш билдиришмоқда.
Трансферни амалга ошириш учун халал берадиган омиллардан бири футболчининг юқори маоши бўлиши мумкин. Аввалроқ Искога «Севилья» қизиқиш билдирганди. Айнан юқори маош андалусияликларни чўчитиб юборганди.