Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Манчестер Юнайтед» «Тоттенхэм» вингери трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати «Тоттенхэм»нинг чап қанот вингери Тайнан Томпсоннинг ўтганини эълон қилди.

18 ёшли футболчи билан тузилган шартнома тафсилотлари очиқланмаяпти. ОАВ маълумотларига кўра, трансфер суммаси тўрт миллион фунт стерлингни ташкил этган. Яна тўрт миллион фунтни «шпорлар» бонуслар сифатида олишлари мумкин. Шунингдек, келишувга вингернинг кейинги сотувидан 20% улуш олиш ҳақидаги банд ҳам киритилган.

Тайнан Томпсон «Тоттенхэм»нинг асосий жамоасида ҳали бирор марта майдонга тушмаган, аммо ўтган мавсумда Англия лига кубогининг битта ва Чемпионлар лигасининг иккита ўйинида лондонликлар қайдномасига киритилган эди. Томпсон ҳисобида Англиянинг 18 ёшгача бўлган терма жамоаси сафида ўтказилган еттита ўйин бор.

Киритилди: 15:38, 20.07.2026.
Ўқилди: 2778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик