Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Бугун The Best соврини топширилади

Баҳо:
+ | -

Бугун ФИФАнинг Тhe best совринлари топширилади

«Йилнинг энг яхши футболчиси» номига Роберт Левандовски («Бавария», Польша), Криштиану Роналду («Ювентус», Португалия) ва Лионель Месси («Барселона», Аргентина)лар даъвогарлик қилишмоқда.

"Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" соврини учун Люси Бронз («Манчестер Сити», Англия), Пернилла Хардер («Челси», Дания) ва Венди Ренар («Лион», Франция)лар кураш олиб боради.

«Йилнинг энг яхши мураббийи» соврини учун Марсело Бьелса («Лидс», Аргентина), Ханс-Дитер Флик («Бавария», Германия) ва Юрген Клопп («Ливерпуль», Германия)лар беллашади.

"Энг яхши аёл мураббий" совринига Эмма Хайес («Челси», Англия), Жан-Люк Вассер («Лион», Франция) ва Сарина Вигман (Нидерландия терма жамоаси, Нидерландия)ларнинг номзодлари танлаб олинган.

«Йилнинг энг яхши дарвозабони» соврини учун Мануэль Нойер («Бавария», Германия), Алиссон («Ливерпуль», Бразилия) ва Ян Облак («Атлетико», Словения)лар курашади.

"Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони" номзодига Сара Буадди («Лион», Франция), Кристиана Эндлер («ПСЖ», Чили) ва Алисса Нихер («Чикаго Ред Старс», АҚШ)лар саралаб олинган.

«Энг яхши гол-2020» соврини учун «Атлетико» ҳужумчиси Луис Суарес, «Тоттенхэм» футболчиси Сон Хён Мин ва «Фламенго» аъзоси Жорджиан де Арраскаэталарнинг голлари номзодлик қилмоқда.

Маросим коронавирус пандемияси сабабли онлайн-форматда ўтказилади. Тақдирлаш маросими Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Киритилди: 15:04, 17.12.2020.
Ўқилди: 13144 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик