«Россонерилар» «Шальке»нинг 20 ёшли ҳимоячиси Озан Кабак ўйинларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбада айтилишича, раҳбарият футболчининг агенти билан аллақачон алоқага чиққан.
Гирзиркинхенликлар дастлаб Кабакни 30 миллион атрофида баҳолашётган эди. Лекин айни пайтдаги молиявий инқироз туфайли уни 23 миллионга ҳам қўйиб юборишга рози.
Туркиялик футболчи жорий мавсум Бундеслигада 7 та ўйинда майдонга тушган.