Кириш Регистрация

Ўзбекистон кубоги финалида VAR тизимидан фойдаланилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашувида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ЎФA ҳамда ФИФA мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топди.

Тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФA VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси ва “Пахтакор-W” вакиллари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинди.

Натижада ФИФA Наманган шаҳрида ўтадиган Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020 финал учрашувида VAR тизимини қўллашга рухсат берди. 

ЎФA Ҳакамлар ва назоратчилар бўлими ушбу баҳсга қуйидаги ҳакамлар бригадасини ВAР учун масъул этиб белгилади.

VAR ҳаками: Aзиз Aсимов

VAR ёрдамчи ҳаками: Тимур Гайнулин

VAR назоратчиси: Фарҳод Aбдуллаев

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:52, 18.12.2020.
Ўқилди: 2698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4750]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4435]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4210]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3411]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3402]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3217]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2881]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2833]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2467]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2457]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик