Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Енгилмас боксчиларимиз ҳақида фильм суратга олинади

Баҳо:
+ | -

Ўзбек боксчиларининг оламшумул муваффақиятлари, ютуқлари ҳақида кўп гапирдик, шеърлар битдик, суратлар чиздик. Энди қаҳрамонларимиз ҳақида мотивацион фильмлар суратга олиш навбати келди. Айни пайтда “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларида қаҳрамонлик кўрсатган боксчиларимиз ҳақида “Енгилмас” (ишчи номи) номли кинофильмини тасвирга олиш устида иш олиб борилмоқда. Фильмнинг сценарий ва сюжетларини бойитиш, тажрибали мутахассисларнинг фикрини ўрганиш мақсадида ҳозирда Россияда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз, режиссёр ва продюсер Жаҳонгир (Джаник) Файзиев билан учрашув бўлиб ўтди. МОҚда ўтказилган ушбу тадбирда Қўмита раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов, “Ўзбеккино” МА директори Фирдавс Абдухаликов, Россиянинг «КИТ» киностудияси бош директори, режиссёр ва продюсер Жаҳонгир Файзиев ҳамда бўлажак кино устида иш олиб бораётган ижодкорлар иштирок этишди.

Сизни юртимизда яна бир бор кўриб турганимиздан мамнунмиз. Сизнинг актёрлик пайтдаги ролларингизни жуда яхши эслаймиз. Қолаверса, ҳамюртимизнинг хорижда маданий-маърифий соҳаларда улкан ютуқларга эришаётгани бизга ғурур бағишлайди. Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини ҳамкорликда давом эттириш биз учун шараф. Яқинда эфирга узатилиши кутилаётган “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериалидан сўнг спортга оид юқори савиядаги фильмни халқимизга тақдим қилиш айни муддао бўлар эди”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ўз навбатида Жаҳонгир Файзиев ҳам бу борадаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ҳар иккимизнинг мақсадимиз бир. Сиз инсонда соғлом тана, биз эса соғлом руҳ бўлишини истаймиз. Ҳозир бутун дунёда спорт соҳасидаги фильмларни суратга олиш урфга кириб бормоқда. Боиси бундай тарғибот ўзининг самарасини бериб келмоқда. Бизнинг ҳар соҳада бой тарихимиз бор. Ёшлик пайтимизда ҳам Руфат Рисқиевнинг ғалабаларини яхши эслаймиз. Ҳозир ҳам ўзбек боксчиларининг довруғи дунёга машҳур. Энди буни халқимиз учун етказиб беришимиз лозим”, – деди Жаҳонгир Файзиев.

Суҳбат давомида Фирдавс Абдухаликов ва бошқа мутасаддилар бўлажак кино ҳақида ўз фикр ва таклифларини айтиб ўтишди. Якунда томонлар ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришиб, тез орада бу борадаги навбатдаги қадамни ташлашга келишиб олишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:34, 18.12.2020.
Ўқилди: 3545 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.