Кириш Регистрация

«Барселона» президентлигига номзод: «Агар «ПСЖ» Мессини қўлга киритишни истаса, молиявий жиҳатдан уларга рақобат қила олмаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президентлиги учун ўз номзодини қўйган Агусти Бенедито жамоа сардори Лионель Месси билан боғлиқ вазият борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Биз Мессининг «Барселона»да қолишини истаймиз. У жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси. У ўтган йили ёзда «Барселона»ни тарк этишни истаганди. Агар у ўз позициясини ўзгартирмаса, молиявий нуқтаи назардан Европанинг бошқа жамоаси билан рақобат қила олмаймиз.

Неймар Месси билан бир жамоада ўйнаш истаги борлигини эшитганимда: «Жин урсин, бу йигитлардан эҳтиёт бўлиш керак», деб айтдим. «ПСЖ» қатарликларга тегишли, улар жаҳон чемпионати ташкилотчилари ҳисобланишади. Агар «ПСЖ»га Мессига керак бўлса, биз уларга молиявий майдонда рақобат кўрсата олмаймиз.

Умид қиламан, орадан 20 йил вақт ўтса ҳам Месси «Барселона»да қолишни истайман, деб айтади», — деди Бенедито.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 08:32, 19.12.2020.
Ўқилди: 6347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.