Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Юссуф Мукоко Бундеслиганинг 13-тури доирасида "Унион" клубига қарши бўлиб ўтган ўйиннинг 61-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этди.
Германиялик футболчи айни пайтда ёши 16 ёш 29 кун. Бундан аввалги кўрсатгич 2020 йилнинг июнь ойида 17 ёш 34 кунлигида гол урган "Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга тегишли эди.
Ушбу баҳс Мукоко учун "Боруссия"нинг асосий таркибидаги олтинчи ўйини бўлди.