Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЕЧЛ тўпларининг эволюцияси 1991-2021

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Европа Чемпионлар лигасини мусобақасида фойдаланиладиган тўплар борасида фикр алмашади. Ушбу тўпларнинг қачон урфга киргани ва қай тариқа ўзгариб борганини билмоқчимисиз? Унда мақолани охиригача ўқинг!

Логотип тарихи

1991 йилда УЕФА барчани зериктириб юборган УЕФА чемпионлар кубогининг ўрнига бошқачароқ форматдаги мусобақани йўлга қўйиш ҳақида бош қотиришни бошлади.

Йил ўрталарида эса, янги формат ва янгича услубдаги мусобақа регламенти тузиб чиқилди. Аввал бошида, мусобақанинг формати ҳозиргисидан кескин фарқ қилган. 32 та жамоа қуръа натижасига кўра ўзаро тўқнаш келган ва улардан 16 таси мусобақани тарк этган. Кейин яна плей-офф ва 8 та кучли жамоа қолади. Ушбу жамоалар эса, икки гуруҳга бўлинади ва уйда-меҳмонда форматида куч синашади.

Ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган икки жамоа эса, финалда тўқнаш келади. Айнан шу форматдаги мусобақа сабабли турнир ташкилотчилари логотипга 8 та юлдузчани асосий фигура тариқасида олиб чиқади. Мусобақанинг формати кейинроқ ўзгарди, аммо логотипдаги 8 та юлдуз сақланиб қолди.

Ушбу логотип устида иш олиб борган Фил Клеменснинг меҳнатларини алоҳида эътироф этиш лозим. Айнан у 29 йилдан бери эскирмай келаётган универсал логотипни яратишга муваффақ бўлган. Ушбу лого исталган рангдаги фонда ҳам ўз жозибасини йўқотмай келмоқда.

Тўпнинг тарихи

Мусобақа тезда мухлислар орасида оммалашган бўлсада, махсус тўпни жорий этиш учун 10 йил кетди. Фақат 2001 йилга келибгина жамоалар махсус тўплардан фойдаланишга қарор қилишди. Бунақа қадар, мусобақа иштирокчилари ўзларининг титул ҳомийлари томонидан тақдим этилган тўпларда майдонга тушар эди.

Мисол учун: Агар «Барселона» ва ўз уйида ADIDAS фойдаланса, бошқа бир жамоа ўз уйидаги учрашувда «Nike» тўпларида майдонга тушган. УЕФА махсус тўпни яратиш мақсадида 1998 йилда Американинг «Nike» компанияси билан ҳамкорлик тузди. Ушбу компания катта инқилоб қилишни истамади ва турнир логотипидаги юлдузчаларни тўпга кўчирди.УЕФА томонидан тақдим этилган илк ЕЧЛ тўпига «Finale» номи берилади ва унинг ҳуқуқи «ADIDAS» компанияси томонидан ўзлаштирилди. «Nike» қанча уринмасин, бу борада Европалик рақобатдошларидан ўзиб кета олмади. Аввалига кўплаб дизайнерлар тўпнинг жуда ҳам бачкана чиққани ҳақида ёзишади, бироқ мухлислар орасида бу тўплар жуда машҳур бўлиб кетади.

Айнан ўша йилдан бошлан, турнир ўз иштирокчиларига махсус тўплардан фойдаланиш таклифи билан чиқди. Бу таклиф 2006 йилга келибгина барча жамоалар бир хил тўпда фойдаланиши лозимлиги ҳақида қарор қабул қилинди.

«ADIDAS» мусобақанинг асосий тўп етказиб берувчи компаниясига айлангач, бор эътиборини янгича дизайнга қаратди. Айнан шу компания томонидан турнирнинг финал ўйини бўлиб ўтадиган шаҳар номи тўпда акс эттирилиш йўлга қўйилди. Биринчи бўлиб бундай бахтга Греция шаҳри лойиқ кўрилди. 2006 йилдаги финал айнан ўша шаҳарда ўтказилгани учун ҳам тўпга Athens номи берилди.

2008 йилдан бошлаб ҳар бир мусобақанинг финали учун махсус тўплар таъсис этилиши бошланди. Йиллар ўтиши билан тўп янада мукаммалашди ва дизайнерлар янада кўпроқ тер тўкишга тушиб кетишди. Биринчи бўлиб катта саҳнага 2008 йилдаги финал учун ишлаб чиқилган тўп чиқди. Россия пойтахтида бўлиб ўтган ўйин учун «ADIDAS» қизил рангдаги тўпларни тақдим этди. Ушбу тўпда Кремлнинг нақшлари билан биргаликда, қизил рангдаги қизил йўлак акс этилган эди.

2009 йилдаги финал Римда бўлиб ўтгани учун Дизайнерлар Колизей майдони ва гладиаторларни акс этишга уринди.

2010 йилда финал Мадридда бўлиб ўтди. Ушбу тўпда шу кунга қадар финал учрашувлари бўлиб ўтган шаҳарлар номи акс эттирилган.

2011 йилда финал Лондондаги «Уэмбли» аренасида бўлиб ўтди. Шу боис, тўпда инглиз футболидаги асосий логотип шер акс этган.

2012 йилда финалга Мюнҳен мезбонлик қилган. «Бавария» ўз уйида ғалаба қозона олмаган ўйинида тўпга «Альянс Арена»нинг асосий ранглари акс эттирилган.

2013 йилда яна Лондон финалга мезбонлик қилди. Тўпда эса, Англия футбол ассоциациясининг 50 йиллик тўйи акс эттирилган.

2014 йилдаги финал Лиссабонда бўлиб ўтди. Унда ушбу шаҳардаги энг машҳур архитекторлик иншоотларидан бири акс эттирилган.

2015 йилда финал Берлинга кўчирилди. Ушбу шаҳарнинг кўчалари акс этган сурат эса, тўпда кўриниш берди.

2016 йилда финал учрашуви тарихий «Сан Сиро»да бўлиб ўтади. Ушбу баҳс учун «Laskala» операси ва Стадионнинг асосий ранглари биринчи планга олиб чиқилган.

2017 йилда Уэлс пойтахт финални юқори даражада ўтказди. Тўпда эса, кутилганидек Уэлснинг рамзи саналган аждарҳо кўриниш берди.

2018 йилдаги финал Киевда бўлиб ўтди. Дизайнерлар ортиқча кўрк бериб ўтиришгани йўқ. Шунчаки, тўпга Украина байроғининг ранглари берилди. 

2019 йилдаги финалда Мадрид шаҳри мезбонлик қилди. Ушбу мамлакатнинг барча кўзга кўринган иншоотлари тўпда акс этди.

2020 йилдаги финал учун яратилган тўп қолганларидан тўлиқ ўзиб кетди десак, адашмаган бўламиз. Нафақат сотув борасида, балки дизайн борасида ҳам тўп анча илдамлаб кетди. Ушбу тўпда Истанбул шаҳрининг янги кўриниши харитаси акс этган бўлиб, бу ушбу шаҳарга сунъий йўлдош томонидан олинган суратдан фойдаланилган.

2021-? Ҳозирча, жорий мавсумнинг финал учрашувида фойдаланиладиган тўп ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Шундай бўлсада, янги тўпда мезбон шаҳрининг ранглари ёки қайсидир белгиси акс этиши турган гап.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:32, 19.12.2020.
Ўқилди: 11872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.