Кириш Регистрация
19/03 01:00 Бавария 4-1 Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль 4-0 Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм 3-2 Атлетико
19/03 16:00 Андижон 2-0 Машъал
19/03 18:15 Бухоро 3-1 Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор
20/03 22:30 Кальяри - Наполи
21/03 00:45 Женоа - Удинезе
21/03 01:00 Борнмут - Ман. Юнайтед
21/03 01:00 Вильярреал - Реал Сосьедад
21/03 17:30 Брайтон - Ливерпуль
21/03 18:00 Эльче - Мальорка
21/03 19:00 Парма - Кремонезе
21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
21/03 20:00 Фулхэм - Бёрнли
21/03 20:15 Эспаньол - Хетафе
21/03 22:00 Милан - Торино
21/03 22:30 Эвертон - Челси
21/03 22:30 Леванте - Реал Овьедо
21/03 22:30 Осасуна - Жирона

Ла лига. «Барселона» «Валенсия» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 14-тури доирасида «Барселона» ўз уйида «Валенсия»ни қабул қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Каталонияликлар баҳсни катта устунлик билан бошлаган бўлсалар-да, баҳснинг 29-дақиқасида "кўршапалаклар" ҳисобни очишди. Бурчакдан етказилган узатмани Диакаби бош билан тер Штеген қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "Валенсия" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мессининг зарбасини Доменек қайтарди. Тўпга биринчи бўлиб Альба етиб келди ва зарба берди. Рекошет ҳолатида юқорига кўтарилган тўпни Месси бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда бошида "кўк-анорранглилар" ҳимоячиси Роналд Араухо "қайчи" услубидаги зарба билан "Барса"ни олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 69-дақиқасида "Валенсия" ҳужум ташкил қилди ва Макси Гомес ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ҳисоб ўйинда бошқа ўзгармади.

Ушбу дурангдан кейин "Барселона"нинг очколари 21тага етди.

Испания Ла лигаси, 14-тур
Барселона – Валенсия 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 29 Диакаби, 1:1 – 45+4 Месси, 2:1 – 52 Араухо, 2:2 – 69 Макси Гомес.
Барселона – тер Стеген, Альба, Араухо, Дест, Мингеса, Бускетс (де Йонг, 46), Коутиньо (Лангле, 79), Педри (Пьянич, 86), Месси, Брэйтуэйт, Гризманн (Тринкау, 73).
Валенсия – Доменек, Диакаби, Габриэл Паулиста, Гайя, Васс, Солер, Муса (Алекс Бланко, 42), Черишев (Ли Кан Ин, 90), Рачич, Гедеш (Вальехо, 87), Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Гризманн (13), Гайя (45), Алекс Бланко (45), Мингеса (56), Альба (90), Лангле (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:59, 19.12.2020.
Ўқилди: 4376 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.