Францияда "Лорьян" стадиони ишчиси Йоанн Эссирар вафот этди.
"Лорьян" "Ренн" клубига қарши ўйинни ўтказиб бўлганидан сўнг, майдон ишчиси чимни парвариш қилаётган пайтида ёритгич унинг устига тушган.
Эссирар тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан касалхонага етказилган, аммо у шифохонага олиб келинганидан 45 дақиқа ўтгач вафот этган. 36 ёшли эркакнинг учта фарзанди қолган. Сўнгги 5 йил давомида у "Стад дю Мустуа" стадионида ишлаган.
Жамоа аъзолари эрталабки машғулотлар олдидан Эссирар хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёд этди ва шунингдек, унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.