«Нерадзуррилар» устози Антонио Конте шогирди Кристиан Эриксен билан келишиб олди.
Унга кўра футболчи Контега жамоадан кетиш нияти борлигини айтган.
«Мен Кристиан учун энг яхши тилакларни билдираман. У виждонан тўғри қарор қабул қилди, у ўзини очадиган клубга бориб қўшилади. Одатда мураббийлар ва футболчилар икки ёқадан бош чиқаради. Лекин биз барчасини келишиб олдик, ўзаро ҳурмат яхши ҳолат.
Бош менежер бир неча ой аввал Эриксендан кетиш кетмаслигини сўраганда у жамоада қолишини айтганди. Энди эса барчаси аниқ. У барчасини тан олганидан хурсандман. Мен медианинг биз ҳақимизда турли зиддиятларга доир миш-мишларни ёзганидан қаттиқ афсусдаман», - дейди Конте.