Кириш Регистрация

Чилаверт Парагвай президентлиги учун ўз номзодини қўймоқчи

Баҳо:
+ | -

Парагвай терма жамоаси собиқ дарвозабони Хосе Луис Чилаверт 2023 йилги президент сайловида иштирок этишга қарор қилди.

«Парагвайлик эканимдан фахрланаман. Chila Presidente 2023», – дея ёзди Чилаверт твиттер орқали.

Чилаверт футболчилик фаолияти давомида энг кўп гол урган (62та) дарвозабон бўлиб келди. Аммо 2006 йилда унинг рекордини бразилиялик Рожерио Сени янгилади.

Чилаверт Парагвай терма жамоаси сафида 8та гол урган ва бу борада энг сермаҳсул дарвозабон бўлиб қолади. Шунингдек, у футбол тарихида "хет-трик"ка эришган ягона дарвозабон бўлиб қолади. Хосе Луис 1999 йилда бўлиб ўтган Аргентинанинг «Велес Сарсфилд» ва «Феррокариль Оэсте» жамоалари ўртасидаги ўйинда (6:1) пенальтидан 3та гол урганди.

Чилаверт профессионал фаолиятини 2005 йилда якунлаган. У 1998 ва 2002 йилга жаҳон чемпионатларида иштирок этган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:15, 24.12.2020.
Ўқилди: 2085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.