Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Кўришингиз шарт! Футбол тарихидан сўйловчи суратлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги тарихий суратлар билан таништиришда давом этамиз. Бугунги сонда, Брайн Клафф, Муҳаммад Aли, Ривалдо ва бошқа мега юлдузларни ёдга оламиз. 

Муҳаммад Aлининг Британияда "Ноттингем" билан икки бор Европа чемпионлар кубогида зафар қучган, икки бор Aнглия терма жамоасини бошқаришдан воз кечган Брайн Клафф кутиб олмоқда. 

"Ковентри" сафидаги Робби Кин!

ЖЧ 1998-йил. Бразилия Данияга қарши майдонда жанг қилмоқда. Лаудрупни Дунга тўхтатмоқда. Роналдо ҳимояда, аммо ўша куни ўйин қаҳрамони Ривалдо бўлган эди.

1966-йил. Бразилия терма жамоаси учун омадсиз кечган ЖЧ олдидан футболчилар машғулотўтказмоқда. 

1921-йил. "Тоттенҳем" жамоаси мухлислари миллий биринчилик ўйинларини томоша қилиш учун ташриф буюришди.

Бир пайтлар Рикелме сайёрамизнинг энг кучли футболчиси бўлиши тахмин қилинган эди. Aфсуски, футболчи билдирилган ишончнинг ўндан бирини ҳам оқлай олмади.

2001-йил. Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг шармандали учрашув! Улар Гандурас терма жамоаси тўсиғидан ўта олишмади. Ҳакам Бразилия сардори Эмерсонга қизил карточка кўрсатмоқда. Ўша ўқшом мусобақа фоворитлари плей-офф босқичида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди.

1986-йил. Марадона "соccер"ни севади!

Пеп Гвардиола ва Луиш Фигу "Барселона" машғулотларини "ёндиришмоқда". Орадан 10 йил ўтиб, улар клуб тарихидан ўрин эгаллайди. Бири афсона сифатида, иккинчиси эса сотқин сифатида!

Тюрам ва Буффони "Парма" "Ювентус"га 90 йиллар охирида 90 миллион еврога сотди. Якунда эса, барибир қарздорликдан қутила олмади. Ўша йилларда бу сумма шунчаки фантасиктика эди!

1990-йил. Европа чемпионлар кубоги финали! "Милан" "Бенфика"га қарши майдонга тушмоқда. Трибуналарда эса, жанг аллақачон бошланиб кетган.

1998-йил. ЖЧ доирасида учрашувда Малдини чаққонлик билан Дешамни ортда қолдирмоқда. Қаҳрамонимиз, бутун умр ЖЧда ғалаба қозониш орзусида яшади. Якунда эса, (2006-йилда) сўнгги имконият тақдим этилган бўлсада Германийга боришдан бош тортди. Италия эса, Малдинисиз ЖЧ олтин медаллари билан ортга қайтди.

Хави Мессига қарши! Улардан бири "Барселона"нинг биринчи жамоасида тўп сурса, иккинчиси "Барселона"нинг ёшлари сардори! Келажакда, улар биргаликда улкан тарих яратишади. Хозирча, тўп учун кураш авжига чиқмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:46, 25.12.2020.
Ўқилди: 4507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик