«Лион» ҳужумчиси Мемфис Депай ўзи хоҳлаган клубга ўтмоқчи.
Яъни футболчи учун «Барселона» асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Депайнинг ўзи ватандоши Куман билан битта жамоа сафида ҳаракат қилишни хоҳламоқда. У бу борада деярли аниқ қарорга келган.
Шунингдек, футболчининг хизматларига «ПСЖ» ҳамда «Ювентус» клублари ҳам даъвогар экани айтилган эди.
Депай жорий мавсум «шерлар» сафида 17 учрашув ўтказиб, 8 гол уришга муваффақ бўлган.