Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Френк Лемпард «Арсенал»га учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Иккинчи бўлимда ҳужумларни кўпайтирдик. Лекин у пайти кеч бўлганди. Биринчи бўлимда жуда пассив ўйин намойиш этдик. Премьер-лига энергияси паст бўлган баҳсларни ёқтирмайди, дарҳол жазолайди. Ўйинга тайёрланиш жараёни ва майдонда уни чиқариб бериш умуман бошқа масала. Руҳий томондан ютказиб бўлган эдик. Бугун бизнинг кунимиз эмас эди», - дейди Лемпард.
Маълумот учун айни дамда «Челси» мусобақа турнир жадвалида 25 очко билан 6-ўринни банд этган.