«Ювентус» клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "кекса синьора" ҳужумчиси Пауло Дибала ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Дибала яхши формада бўлганида, у майдонда кўп нарсага қодир, ҳаттоки Мората ва Роналду билан бирга ўйнаса ҳам. Криштиану жамоа ҳимояланаётганда деярли ҳеч нарса қилмайди. Шунингдек, Дибала ҳам ҳимояда кўп ёрдам бермайди. Жамоа эса уларни қўллаб-қувватлайди.
Кўп нарса конкрет ўйинлар ва конкрет рақибларга боғлиқ. Ҳозирда «биз ўзимизга ишонамиз, қолганлар билан ишимиз йўқ» принципи ўтмайди. Бундай ёндашув билан керакли натижага эришиб бўлмайди.
Яхши мураббийлар аниқ бир учрашувга тайёргарлик кўради, жамоани рақибга нисбатан руҳлантиради, керакли ўзгаришлар киритади. Захирадан футболчи тушириш орқали ўйинни ўзгартира оладиган энг яхши мураббийлар — Зидан ва Аллегри», – деди Капелло.