Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Рональд Араухо Ла Лиганинг 16-тур доирасида «Эйбар» (1:1) клуби билан ўйинда қайд этилган натижа ҳақида фикр билдирди.
«Уч очкони қўлга кирита олмаганимиз алам бўлди, жуда муҳим очкони бой бердик. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда хатога йўл қўйдим. Жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Ҳаммаси жуда тез амалга ошди, ҳужумчини қанчалик яқин эканлигини кўрмадим. Бундай хатога йўл қўймаслигим керак эди. Концентрация етишмади.
Бошни баланд кўтаришимиз, кучли бўлишимиз ва ишлашимиз керак. Натижа албатта бўлади. Биз Ла Лига чемпионлиги учун кураша оламиз. Биз - «Барселона»миз, ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Футболда жуда кўплаб ҳодисалар содир бўлиши мумкин. Биз гол уришни ва ғалаба қозонишни хоҳлагандик», – деди Араухо.