Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Куртуа «Реал» сафида 100-ўйинни ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа учун Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Эльче»га қарши ўйин (1:1) "Қироллик клуби" сафидаги 100-учрашув бўлди.

Бельгиялик посбон "Мадрид" сафидаги учинчи мавсумида ушбу натижага эришди. У Ла лигада 77та, Европа чемпионлар лигасида 18та, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2та, Испания суперкубогида 2та ва Испания кубогида 1та ўйин ўтказди.

Мазкур 100та баҳснинг 59тасида Куртуа ғалаба қозонди. У "Реал" бу вақт давомида 3та совринга эга чиқди: клублар ўртасидаги ЖЧ, Испания чемпионати ва Испания суперкубоги.

Манба: realmadrid.com
Киритилди: 11:21, 31.12.2020.
Ўқилди: 2137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик