Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ислом динини қабул қилган таниқли футболчилар

Баҳо:
+ | -

Дунёда бошқа динга эътиқод қилиб, маълум вақтдан сўнг ислом динини қабул қилган инсонлар кўп. Табиийки, улар орасида спортчи ва футболчиларни ҳам учратиш мумкин. Қуйида ислом динини қабул қилган таниқли футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

Франк Рибери



Ўзининг «Бавария»даги ёрқин ўйинлари билан танилган «Фиорентина» футболчисининг исломни қабул қилишига рафиқаси сабабчи бўлган. Рибери 2006 йилда жазоирлик қизга уйланаётганда ислом динини қабул қилади ва Билол исмини олади.

Тьерри Анри



Исломни қабул қилган яна бир таниқли футболчи, бу Анридир. Унинг бу қарорга келишига мусулмон дўстлари (Абидал, Рибери) сабабчи бўлган — бунда Анрининг «Барселона»даги собиқ жамоадоши Эрик Абидалнинг роли катта бўлгани айтилади. Анрининг сўзларига кўра, ислом у учун ҳамма нарсадан муҳимроқ бўлиб қолган.

Эрик Абидал



Юқорида тилга олинган «Барселона» собиқ футболчиси 2003 йилда исломни қабул қилади ва Рибери каби Билол исмини олади. Абидал интервьюларидан бирида бу (исломга кириш) унга куч ва илҳом бағишлашини айтганди. Эрик ҳам ҳаёт йўлларини жазоирлик аёл билан боғлаган.

Николя Анелка



Ислом динини қабул қилган франциялик футболчилардан яна бири Анелка бўлган. «Арсенал», «Реал», «Челси» ва ПСЖ каби гранд жамоалар таркибидаги ажойиб ҳаракатлари билан ёдда қолган Николя 2004 йилда исломга киради. Ўзининг айтишича, Париж атрофида жазоирлик муҳожирлар билан бирга вояга етгани уни ҳалол инсон бўлишига ва уларнинг динига киришига сабаб бўлган.

Пол Погба



«Манчестер Юнайтед»даги бир неча йиллик муваффақиятсиз ўйинларига қарамай, бугунги кунда дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бўлиб турган Погба ҳам Ислом динига эътиқод қилади ва ҳатто 2019 йилда Ҳаж сафарини адо этган. Гарчи, онаси ислом динига эътиқод қилса-да, Пол туғилганида мусулмон бўлмаган ва кейинчалик бу қарорга келган.

«Ислом дини мени ўзгаришга ва ҳаётда кўп нарсаларни тушунишга мажбур қилди. Мен бунда хотиржамлик топдим. Фақат мусулмонлар орасидагина ирқчиликни кўрмадим», — дейди Погба.

Шунингдек, турли манбаларда Нидерландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Робин ван Персининг ҳам ислом динини қабул қилгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Бироқ футболчининг ўзи эътиқоди ҳақида омма олдида гапирмасликни маъқул кўради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:02, 31.12.2020.
Ўқилди: 13523 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик