Англия премьер-лигасида иштирок этаётган «Бёрнли» клуби янги хўжайин қўлига ўтди.
Клуб акцияларининг 84 фоизини "Velocity Sports Partners" компанияси сотиб олди. Ушбу компания АҚШнинг "ALK Capital" спорт инвестиция компанияси бир бўлаги ҳисобланади.
АПЛ ушбу савдони рўйхатдан ўтказди. Британиялик тадбиркорлар Майк Гарлик ва Жон Банаскевич клуб сафида директор сифатида қолишади.
«Бёрнли» Премьер-лига жадвалида 16 очко билан 16-поғонани эгаллаб турибди.