Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне Англия Футбол Ассоциасиянинг Киран Триппьер борасидаги қарорини бутунлай адолатсизлик деб атади.
Ўтган ойда АФА Триппьерни 10 ҳафтага дисквалификация қилганди. Ҳаттоки унга машғулотларда иштирок этишни ҳам таъқиқлаб қўйганди. Бунга сабаб, тотатизаторда пул тикиш қоидаларини бузганликда айбланди.
Киран "Атлетико"нинг камида 13 та ўйинини ўтказиб юборади, жумаладан ЕЧЛ доирасида "Челси" клубига қарши бўладиган ўйинни ҳам. Энг қизиғи унинг таъқиқи Англия терма жамоаси ўйинларига тўғри келмайди.
Симеоне бу ерда "Тоттенхэм" эмас, балки "Атлетико" энг кўп азоб чекаётганлигидан ғазабланмоқда.
"АФАнинг ўзи ҳакамлик қилиб, ўзи қарор қабул қилишини "Атлетико"га нисбатан мутлақо адолатсизлик деб ҳисоблайман.
"Умид қиламизки, ушбу қарор қайта кўриб чиқилади ёки ҳеч бўлмаганда таҳлил қилинади. Нима учун бу вазиятга умуман алоқаси бўлмаган "Атлетико" жабр кўриши керак", — деди Симеоне The Guardian билан суҳбатда.