Англиянинг «Лидс» клуби бош мураббийи Марсело Бьелса АПЛ доирасида сафарда «Тоттенхэм»дан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Бизда вазиятлар бўлди ва умуман олганди, биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Дастлабки 30 дақиқаликда биз яхши ҳаракат қилдик, лекин, кейин хато қилишни бошладик.
Иккинчи бўлимда эса жуда ёмон ўйин намойиш этишни бошладик.
Ўйинни мувозанатдан чиқариб юборган иккита жиҳат бор. Рақиб ҳужумчилари кучли эди ва уларни тўхтатиб қолиш осон бўлмади. Уларни вазифасини осонлаштирган бир нечта хатоларга йўл қўйдик. Шу билан бирга, бизда ҳам ҳужум самарадорлигини бўлди. Биз шунчаки ўз майдонимиз тарафда тўпни йўқотмаслигимиз керак эди.
Жамоамиздаги керакли ўсишларни кўряпман. Биз «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клубларига қарши ўйинларда ёмон ўйнаган эдик, бугун эса ўша баҳсларга қараганда яхши ўйнадик. Аммо ҳали босилмаган қадамларимиз бор», - деди Бьелса BT Sport билан суҳбатда.