Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

«Челси» — «Манчестер Сити» — Covid

Баҳо:
+ | -

Юқорига учаётган жойида негадир тепаликни йўқотиб қулашни бошлаган «Челси»нинг бошқарувчилари вазиятни ўнглашга уринишмоқда.

Фрэнк Лэмпардни ёш мураббийлар орасида ҳамон зўри деб ҳисоблайманми? Ҳа, шу фикрдаман. Қанча вақт керак? Шу мавсум охиригача. Жамоа 40 фоизга янгиланган. Экспериментлар даври тугамади. Жароҳатлар ҳам аралашган. Бугун «Челси»да ўзига ўқталган танқидлар қуролини тескари қилиб қўйиш имкони бор. Лекин, анча ҳаракат қилиш зарур. Чунки рақиб қудратли «Манчестер Сити».

Гвардиола жамоаси энди тикланган пайт кутилмаган душман билан олишишга тўғри келмоқда. «Сити» базасига коронавирус кирди. Уокер ва Жезусни таслим этди. Қолган 3 киши сир сақланмоқда. Шу сабабли Пеп бугун - ҳам «Челси», ҳам корона таъсири билан курашади. Таркиблар чиққанда, табиийки, ўша сир сақланганлар кимлигини билиб оламиз. Сиз ҳам билишни ва жиддий клублар жангини томоша қилишни хоҳласангиз 21:30да UzReport TV орқали учрашишни таклиф этаман. Уёғини эфирда гаплашамиз.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 19:48, 03.01.2021.
Ўқилди: 4746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4477]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2749]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2727]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2651]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2524]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2500]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2476]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2331]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2228]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик