Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футзал клублари бадал пулларидан озод қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Футзал масаласида

Янги йилнинг илк иш кунида футзал мураббийлари билан учрашдик. Хабарингиз бор, футзалда бу мавсум май ойи якунига қадар давом этади. Албатта бунда кубок учрашувлари ҳам ҳисобга олинган. 2021/22 йилги мавсум эса сентябрдан эътиборан старт олади. Ёзни футзал учун трансфер ойнасига ҳамда соҳил футболга бағишлашга ҳаракат қиламиз. ЎзПФЛ футзал бўйича нималарни мақсад қилган?

Футзал учрашувларини тўлиқ жонли эфирга олиб чиқиш.

Биз бу борада Спорт-ТВ билан олдинга юра олдик ва сўнгги 4 ойда бир қатор турларни жонли кўрсата олдик. Жонли эфирлар билан футзал оммабоплиги ошади, жонли эфирлар футзалчиларга мотивация беради, чунки уларни оила-аъзолари, мухлислари томоша қилади. Жонли эфирлар билан футзал учун титул ҳомийлар топиш осонроқ бўлади.

Футзал клубларининг бир жойга жамланиб ўйинлар ўтказиши ҳам ТВ ишини осонлаштиради, ҳам мутахассисларга ўзаро фикр алмашиш ва футзалчиларни ўрганиш учун кенг имконият яратади.

Футзал географиясини кенгайтириш.

Биз ҳозир Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах билангина чекланяпмиз. Бу рўйхатга 1 йил ичида камида Хоразм, Самарқанд, Қарши, Навоий, Фарғона ва Наманганни қўшиш ҳаракатидамиз. Футзал оммабоплиги ошиши учун уни фақатгина маълум нуқтадагина ўйнаш кифоя қилмайди. Қамровни кенгайтириш муҳим. Мисол учун, Фарғонадаги Само аренасида футзал чемпионатларини ўтказиш масаласида вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров ва спорт вазири Дилмурод Набиев билан фикр алмашдик. Умид қиламанки, шу йил бу ишга улгура оламиз.

Яна бир муҳим жиҳат бор. Айтайлик, биз Бунёдкор футзал залидан кўп фойдаланамиз ва бу учун клубга раҳмат айтамиз. Аммо бу арена машғулот учун қулай. Унда на мухлислар ва трансляция масаласи инобатга олинган. Истиқболда эса футзал Тошкентдаги Ўзбекистон ёки Фарғонадаги Само каби ареналарда ўйналиши яхшироқ самара беради.

Футзал клубларини бадал тўловларидан озод этиш.

ЎзПФЛ маркетингни ривожлантириш орқали, бадал олиш тизимидан босқичма-босқич воз кечишни мақсад қилган. Бунда биринчи галда футзал ва аёллар футболини бадал тўловларидан озод этиш масаласи бор. Клублар бу маблағни ўз ҳаражатлари учун ишлатишлари мумкин. Шунинг устида ишлаймиз.

Киритилди: 16:45, 04.01.2021.
Ўқилди: 2049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.