Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Лига Кубоги доирасида «Манчестер Сити» (0:2) жамоасидан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Манчестер Сити» кўплаб чиройли голларга уришга қодир ва буни қабул қилиш мумкин. Аммо, оддий стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборган пайтингизда умидсизлик пайдо бўлади. Бу ушбу вазиятда етарлича яхши ҳаракат қилмадик.
Етарлича хавфли вазиятларни содир эта олмадик, уларда ҳам шундай бўлди. Сўнгги пайтлардаги кўрсатаётган ўйинларимиздек бугун яхши ўйнамадик.
Биз жуда қийин рақибга дуч келдик. Улар яхши эди. Қачонки улар яхши ўйнашни бошласа, ғалаба қозониш учун улардан ҳам яхшироқ ўйнашга тўғри келади. Бизга эса бу етишмади.
Биз финалга қадар яқинлашдик. «МЮ»нинг бу йилги версияси бир йил аввалгисидан анча яхши. Ярим финалдаги мағлубият психология билан боғлиқ эмас. Баъзан ярим финалда кучли рақибларни учратасиз. Бу айнан биз билан содир бўлди. «Манчестер Сити» айни пайтда Англиянинг энг яхши жамоаси», – деди Сульшер Sky Sports билан суҳбатда.