«Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга «Ювентус» қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Tuttosport тарқатган хабарга кўра, "кекса синьора" ҳозирда ҳужумчи қидираётган бўлиб, жамоа ўзбекистонлик футболчининг номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
«Агар бу рост бўлса, нима учун Элдор "Ювентус"га ўтмаслиги керак? Бўридан қўрққан одам ўрмонга бормайди», — деди Карпин "Спорт-экспресс"га берган интервьюсида.