Ҳимоячи Вильям Салиба нима учун Лондоннинг «Арсенал» клубида ўйнаб кета олмаганини айтиб берди. Маълумки, Салиба жорий мавсум «Арсенал» таркибида бир дақиқа ҳам майдонга тушмади. Душанба куни у Франциянинг "Ницца" клубига ижара асосида кўчиб ўтди.
«Улар мавсумни якунлаганида мен Лондонга етиб боргандим, шу сабабли, якка-тартибда машғулот олиб бордим. Бунгача эса менда ҳам оддий кунлар бўлганди. Қачонки улар таътилдан қайтиб келишганидан сўнг, биз дарҳол ўртоқлик цучрашувида майдонга тушдик, ўшанда менга тайёргарлик ва ритм етишмаганди.
Артета менга тайёр эмаслигимни, шу сабабли, таркибга қўя олмаслигини айтганди. Менга имкон берилишига умид қилдим, ўйин ритмига қайтишга ҳаракат қилдим, лекин ҳеч нарса амалга ошмади. Футболда бундай ҳолат учраб туради», - дедиСалиба Football.London билан суҳбатда.