Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бундеслига. «Мёнхенглабдах» «Бавария» устидан иродали ғалабага эришди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатининг 15-турига кеча старт берилди. Илк ўйинда «Бавария» Мёнхенгладбахда «Боруссия» клуби меҳмони бўлди.

«Боруссия Парк» стадионида бўлиб ўтган ўйин голларга бой бўлди. Мюнхенликлар биринчи бўлим ўрталарида Роберт Левандовски ва Леон Горетцка голлари эвазига 2та тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишди. Аммо мезбонлар танаффусга қадар Ҳофманнинг дубли эвазига танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришди.

Гладбахликлар иккинчи бўлимда Флориан Нойхауснинг голи туфайли олдинга ўтиб олишди. Ушбу гол "Боруссия М"нинг ғалабаси учун етарли бўлди. Шу тариқа, мезбонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилишди.

Натижада Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоанинг 20та ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Боруссия» очколарини 24 тага етказиб олиб, 7-поғонадан жой олди. «Бавария» (33) эса мағлубиятга қарамай биринчи ўринда бормоқда.

Бундеслига, 15-тур
8 январь, жума
«Боруссия М» — «Бавария» 3:2
Голлар: 0:1 – 20, пенальти Левандовски, 0:2 – 26 Горетцка, 1:2 – 35 Ҳофманн, 2:2 – 45 Ҳофманн, 3:2 – 49 Нойхаус.
«Боруссия М»: Зоммер, Лайнер, Гинтер, Эльведи, Бенсебайни (Янчке, 89), Закария (Ҳеррманн, 74), Ҳофманн (Вендт, 89), Крамер, Нойҳаус, Штиндль (Вольф, 82), Эмболо.
«Бавария»: Нойер, Павар, Алаба, Зюле, Дэвис, Дуглас Коста (Коман, 68), Горетцка, Киммих, Мюллер, Левандовски, Сане.
Огоҳлантиришлар: Гинтер (62), Зюле (63).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:02, 09.01.2021.
Ўқилди: 4602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.