«Барселона» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Гари Линекер голлар сони бўйича Пеленинг рекорди устидан кулди.
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси бир жамоа сафида расмий ўйинларда урилган сони бўйича 2020 йилнинг декабрь ойида Пелега тегишли рекордни янгилаган эди.
Аммо Бразилиянинг «Сантос» клуби кейинчалик баёнот тарқатиб, Пеле фаолияти давомида 643та эмас, барча ўйинларни ҳисобга олганда 1091та гол урганини таъкидлади.
Месси 9 январь, шанба куни «Гранада»га қарши ўйинда (4:0) иккита гол уриб, "Барса" сафидаги голлари сонини 648тага етказиб олди.
«Энди Месси голлари сони бўйича Пеленинг рекордидан атиги 583та гол ортда қолмоқда. Лекин тўхтанг. Ҳозиргина Пеле U-14 ўсмирлар жамоасида 73та гол ургани аниқланди. Демак, Месси 656та гол ортда қолмоқда», — дея ҳазил қилди Линекер твиттер орқали.
«Пеле ҳақиқий афсона эканини биламан. Шунчаки бироз ҳазил қилдим», — дея қўшимча қилди англиялик эксперт.