Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

А Серия. «Интер» турнинг марказий ўйинида «Рома»ни мағлуб этолмади

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 17-турида «Рома» ва «Интер» жамоалари 10 январь, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Лоренцо Пеллегрини римликларни олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар ҳисоб бошқа ўзгармади. Иккинчи бўлимда дарвозалар уч бор ишғол этилди.

56-дақиқада Милан Шкриньяр мувозанатни тиклаган бўлса, 63-дақиқада Ашраф Ҳакими меҳмонларнинг иккинчи голини урди. Ўйин якунланиши арафасида Жанлука Манчини ҳисобни тенглаштиришга эришди.

«Интер» ушбу дурангдан кейин очколарини 37 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Милан»дан 3 очко ортда қолмоқда. «Рома» (34) эса учинчи ўринда қолди.

А Серия

17-тур баҳси

10 январь, якшанба
«Рома» — «Интер» 2:2

Голлар: 1:0 – 17 Пеллегрини, 1:1 – 56 Шкриньяр, 1:2 – 63 Ҳакими, 2:2 – 86 Манчини.

«Рома»: Лопес, Спинаццола (Бруно Перес, 73), Манчини, Смоллинг, Карсдорп, Пеллегрини, Вильяр, Мхитарян, Верету (Кристанте, 79), Рожер, Жеко (Майораль, 89).

«Интер»: Ҳанданович, Дармиан (Янг, 34), де Врей, Бастони, Ҳакими (Коларов, 82), Барелла, Брозович, Видаль (Гальярдини, 82), Шкриньяр, Мартинес (Перишич, 77), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Лукаку (43), Смоллинг (45), Манчини (65), Бастони (67), Вильяр (76), Перишич (90).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:50, 10.01.2021.
Ўқилди: 2555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик