Италиянинг «Интер» ҳимоячиси Ашраф Хакими А Сериянинг 17-тур доирасида «Рома» (2:2) клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда гол киритди.
22 ёшли футболчи Италия чемпионатининг жорий мавсумида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Хакими «Интер» таркибида 2009/10 йилги мавсумдан бери 6 та гол киритган биринчи ҳимоячига айланди. Ўшанда Майкон мана шундай натижани қайд этганди.