Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Эдинсон Кавани майдонга тушишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Уругвайлик футболчи ўзининг "Инстаграм"даги пости учун дисквалификация қилинганди.
«Эдинсон сўнгги кунлардаги машғулотларда жуда яхши ишлади. Руҳияти кўтарилиши учун қўшимча вақт эга бўлди ва у майдонга тушишга тайёр. Унинг яна тайёр эканлигидан хурсандман», - деди Сульшер бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
«МЮ» кейинги расмий учрашувини 12 январь куни «Бёрнли»га қарши ўтказади.